Ekran rejimi
A A A
Yozuv kotaligi
A- A A+
Ekran dictor

Қашқадарё вилоятидаги табиий сув ҳавзаларни ижарага бериш бўйича қўшимча танлов !

2019-02-28 18:31:14

Табиий сув хавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш бўйича танлов.

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарорига асосан)

 

Танловда иштирок этиш тартиби, шартлари ва керакли хужжатлар рўйхати:

Талабгорнинг тўлиқ номи ва жойлашган манзили (почта манзили), телефон рақами кўрсатилган аризаси;

Балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес – режа;

Балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес – режанинг молиялаштириш манбаалари (талабгорнинг ўз маблағлари, тижорат банклари тамонидан ажратилган кредит маблағлари ва қонун хужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар) билан таъминланганлиги хақидаги маълумотлар;

Балиқ овлаш ва табиатни мухофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш учун моддий-техника воситаларининг (русуми кўрсатилган қайиқлар, моторлар, овлаш қуроллари, автотранспорт воситалари, балиқ ва балиқ махсулотларини сақлаш учун совутиш ускуналари ва хоказо) мавжудлиги хақида маълумотлар;

Балиқ (турлари ва миқдори бўйича) чавоқлар билан тегишли сув хавза участкасини хар йили балиқлантиришни амалга ошириш бўйича таклифи.

Талабгорларнинг танлов таклифлари жойлашган конвертларни очиш 2019 йил 05 апрел куни соат 10:00 да Комиссия мажлисида амалга оширилади. Талабгорлар ёки уларнинг вакиллари танлов таклифлари конвертларини очилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ижара шартномаси “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва танлов ғолиби билан камида 10 йил муддатга тузилади.

Танлов қуйидаги манзилда ўтказилади. Ушбу танловда иштирок этишни хохловчилар шу манзилга хужжатларни тақдим этишлари лозим: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ўзбекистон кўчаси 81а-уй. Телефон: (0375) 226-38-23. Телефакс: (0375) 226-38-23 Электрон почта манзили: qashqbaliqsanoat@bk.ru

“Ўзбекбалиқсаноат” Уюшмаси мурожаат учун тел: (99) 897 77 02; (78) 148-70-70.Сайт: uzbekbaliqsanoat.uz Танловда Ўзбекистон Республикаси резидент ва норезидентлари юридик шахс сифатида иштирок этиши мумкин.

Аризалар 2019 йил 4 апрел соат 18:00 га қадар қабул қилинади.Табиий сув хавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш бўйича танлов натижалари 2019 йил 5 апрел куни эълон қилинади.

Қашқадарё вилоятидаги табиий кўллар ҳамда сув омборларида танловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан танловда иштирок этиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг ҳудудий филиалидан олишингиз мумкин. Илова: Танлов ўтказиш комиссиясининг иш юритиш регламенти.

*Танловда иштирок этиш хақидаги  аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш хақининг учдан бир баробари миқдоридаги тўлов ундирилади. Асосий х/р: 20208000500771547001. «Ипотека-банк» АТИБ Қашқадарё филиали МФО: 00190

Қашқадарё вилоятидаги табиий сув ҳавзалари РЎЙХАТИ

Туманлар номи ва жойлашган манзили

Сув хавзаси номи

Сув хавзасининг майдони, га

Танлов ўтказиладиган даврдаги ўртача маҳсулдорлиги, кг/га

2019 йилда балиқлантириш ҳажми, дона

2019 йилда балиқ овлаш ҳажми, тонна

Миришкор тумани

                                    Алан кўл 1 контур               

170

10

15 000

17

Миришкор тумани

Алан кўл 2 контур

90

10

8 000

9

Жами

2 та

260

10

23 000

26