Ekran rejimi
A A A
Yozuv kotaligi
A- A A+
Ekran dictor

Бухоро вилоятидаги табиий сув ҳавзаларни ижарага бериш бўйича қўшимча танлов !

2019-05-30 10:50:38

Табиий сув хавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш бўйича танлов.

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарори ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2019 йил
29 майдаги 32-сонли буйруғига асосан)

Танловда иштирок этиш тартиби, шартлари ва керакли хужжатлар рўйхати:

Талабгорнинг тўлиқ номи ва жойлашган манзили (почта манзили), телефон рақами кўрсатилган аризаси;

Балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес – режа;

Балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес – режанинг молиялаштириш манбаалари (талабгорнинг ўз маблағлари, тижорат банклари тамонидан ажратилган кредит маблағлари ва қонун хужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар) билан таъминланганлиги хақидаги маълумотлар;

Балиқ овлаш ва табиатни мухофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш учун моддий-техника воситаларининг (русуми кўрсатилган қайиқлар, моторлар, овлаш қуроллари, автотранспорт воситалари, балиқ ва балиқ махсулотларини сақлаш учун совутиш ускуналари ва хоказо) мавжудлиги хақида маълумотлар;

Балиқ (турлари ва миқдори бўйича) чавоқлар билан тегишли сув хавза участкасини хар йили балиқлантиришни амалга ошириш бўйича таклифи.

Талабгорларнинг танлов таклифлари жойлашган конвертларни очиш 2019 йил 5  июль куни соат 10:00 да Комиссия мажлисида амалга оширилади. Талабгорлар ёки уларнинг вакиллари танлов таклифлари конвертларини очилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ижара шартномаси “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва танлов ғолиби билан камида 10 йил муддатга тузилади.

Танлов қўйидаги манзилда ўтказилади. Ушбу танловда иштирок этишни хохловчилар шу манзилга хужжатларни тақдим этишлари мумкин: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, Б.Нақшбанд кўчаси, 297/1-уй. Телефон: (0365) 225-03-38. Электрон почта манзили: buxorobaliqsanoat@mail.ru

Аризалар 2019 йил 4 июл соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Табиий сув хавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш бўйича танлов натижалари 2019 йил 5 июль куни эълон қилинади.

Бухоро вилоятидаги кўлларда танловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан танловда иштирок этиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг ҳудудий филиалидан олишингиз мумкин. Илова: Танлов ўтказиш комиссиясининг иш юритиш регламенти.  

Танловда Ўзбекистон Республикаси резидент ва норезидентлари юридик шахс сифатида иштирок этиши мумкин. “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси Мурожаат учун тел: (99) 897 77 02; (78) 148-70-70 Сайт: uzbekbaliqsanoat.uz

Танловда иштирок этиш хақидаги  аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш хақининг учдан бир баробари миқдоридаги тўлов ундирилади. Асосий х/р: 20208000900760094001. «Ипотека-банк» АТИБ Бухоро филиали МФО: 00088

Бухоро вилоятидаги табиий сув ҳавзалари РЎЙХАТИ

                          

Табиий сув ҳавзаси жойлашган ҳудуднинг номи

Сув хавзаси номи

Сув хавзасининг майдони, га

Танлов ўтказиладиган даврдаги ўртача маҳсулдорлиги, кг/га

2019 йилда балиқлантириш ҳажми, дона

2019 йилда балиқ овлаш ҳажми, тонна

Пешку тумани

             Қорақир 2-контур        

12000

10

600

600

Бухоро тумани

“Қумсултон”

3800

10

190

190

Жами

2 та

15800

10

790

790