Ekran rejimi
A A A
Yozuv kotaligi
A- A A+
Ekran dictor

Сурхандарё вилоятидаги табиий сув ҳавзаларни ижарага бериш бўйича қўшимча танловлар!

2019-07-16 14:39:39

Табиий сув хавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш бўйича танлов. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарори ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2019 йил 15 июлдаги 45-сон буйруғига асосан)

Танловда иштирок этиш тартиби, шартлари ва керакли хужжатлар рўйхати:

 

Талабгорнинг тўлиқ номи ва жойлашган манзили (почта манзили), телефон рақами кўрсатилган аризаси;

Балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес – режа;

Балиқ овлашни амалга ошириш бўйича бизнес – режанинг молиялаштириш манбаалари (талабгорнинг ўз маблағлари, тижорат банклари тамонидан ажратилган кредит маблағлари ва қонун хужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар) билан таъминланганлиги хақидаги маълумотлар;

Балиқ овлаш ва табиатни мухофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш учун моддий-техника воситаларининг (русуми кўрсатилган қайиқлар, моторлар, овлаш қуроллари, автотранспорт воситалари, балиқ ва балиқ махсулотларини сақлаш учун совутиш ускуналари ва хоказо) мавжудлиги хақида маълумотлар;

Балиқ (турлари ва миқдори бўйича) чавоқлар билан тегишли сув хавза участкасини хар йили балиқлантиришни амалга ошириш бўйича таклифи.

Талабгорларнинг танлов таклифлари жойлашган конвертларни очиш 2019 йил 5 сентябр куни соат 10:00 да Комиссия мажлисида амалга оширилади. Талабгорлар ёки уларнинг вакиллари танлов таклифлари конвертларини очилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ижара шартномаси “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва танлов ғолиби билан камида 10 йил муддатга тузилади.

 

Танлов қуйидаги манзилда ўтказилади. Ушбу танловда иштирок этишни хохловчилар шу манзилга хужжатларни тақдим этишлари лозим: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Ат-Термизий кўчаси – 1, Телефон: (93) 792-94-11, (76) 223-01-16, Электрон почта манзили:  surxonbaliq@mail.ru

“Ўзбекбалиқсаноат” Уюшмаси Мурожаат учун тел: (99) 897 77 02; (78) 148-70-70. Сайт: uzbekbaliqsanoat.uz Танловда Ўзбекистон Республикаси резидент ва норезидентлари юридик шахс сифатида иштирок этиши мумкин.

Аризалар 2019 йил 4 сентябр соат 18:00 га қадар қабул қилинади. Табиий сув хавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш бўйича танлов натижалари 2019 йил 5 сентябр куни эълон қилинади.

 Сурхондарё вилоятидаги табиий кўл (сув омбори) ҳақидаги қўшимча маълумотларни “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг ҳудудий филиалидан олишингиз мумкин. Илова: Танлов ўтказиш комиссиясининг иш юритиш регламенти.

 

Танловда иштирок этиш хақидаги  аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш хақининг учдан бир баробари миқдоридаги тўлов ундирилади. Асосий х/р: 20208000300745306001. «Ипотека-банк» АТИБ Сурхондарё филиали   МФО: 00356

Сурхондарё вилоятидаги табиий сув ҳавзалари РЎЙХАТИ

Туман номи

Сув ҳавзаси коми

Сув ҳавзасининг майдони

Танлов ўтказиладиган даврдаги ўртача маҳсулдорлиги, кг/га

2019 йилда балиқлантириш ҳажми минг дона

2019 йилда балиқ овлаш ҳажми, тонна

Олтинсой тумани

Дегрез кули

70

 10

3,5

3,5

Жами

1 та

70

 10

3,5

3,5