Ekran rejimi
A A A
Yozuv kotaligi
A- A A+
Ekran dictor

Уюшма фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари

Уюшманинг амалга оширадиган ишлари ва вазифалари:

 

УЮШМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

 

 "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

 

 а) балиқ чавоқларини етиштиришни такомиллаштириш бўйича: 

табиий ва сунъий сув ҳавзаларини балиқлантириш учун қимматли балиқ турларини кўпайтиришни йўлга қўйишда балиқчилик тармоғи ташкилотларига кўмаклашиш; 

личинка ишлаб чиқариш бўйича янги инкубация цехларини ташкил этиш, балиқ чавоқлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, балиқ чавоқлари етиштириш бўйича мавжуд ҳовузларни модернизация қилиш ва кенгайтириш;

б) табиий ва сунъий сув ҳавзаларининг ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича:

сув ҳавзалари ташкил этиш учун ер участкалари бериш масалаларида тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш; 

балиқ етиштиришнинг замонавий технологияларини, шу жумладан, қафас усулини кенг жорий этиш ҳамда табиий ва сунъий сув ҳавзаларида маҳсулдорликни кўпайтириш ҳисобига балиқ овлаш ҳажмларини ошириш;

балиқлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озуқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан балиқчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш; 

в) балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш бўйича: 

балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестицион ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини олиб бориш;

табиий ва сунъий сув ҳавзаларидаги балиқ ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда иштирок этиш, республикада аквакультурани ривожлантиришни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш; 

имтиёз ва енгилликлар бериш, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб этиш йўли билан балиқчилик тармоғи ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш; 

маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, балиқ маҳсулотлари нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш, балиқ маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш;

халқаро талабларга мувофиқ сифат менежменти тизимининг замонавий усулларини, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни, балиқ маҳсулотларини саноат йўли билан қайта ишлаш ва қадоқлашни жорий этиш; 

балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

 

  уюшма таркибига кирган корхоналар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.